03 October 2014
00:48 - Росияликларни нос билан заҳарлаётган юртдошларимиз жавобгарликка тортилади
Ўрсиларнинг бир қанча оммавий ахборот воситалари Россиянинг Киров шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари бўлган 13 нафар шахсдан 142 килограмм нос мусодара қилингани ҳақидаги хабарларга урғу берди. Шаҳардаги марказий бозорда ўтказилган рейдлар чоғида носфурушлик билан шуғулланган шахслар ушланган ва уларнинг тамаки маҳсулотлари муодара этилган.

Маълум бўлишича, кейинги йилларда Россияда тамакидан тайёрладиган ва гигиеник жиҳатдан жуда расво бу маҳсулот тури ҳатто ўрислар орасида ҳам оммалашиб бораётганди. Мамлакат федерал қонунлари билан таъқиб қилинувчи мазкур тижорат тури Россиянинг бошқа ўлкаларида ҳам яхшигина йўлга қўйилган ва вақти-вақти билан матбуотда носфурушларнинг қўлга олинаётгани хусусидги хабарлар кўриниб қолади.