02 October 2014
23:41 -
Хўжайлида пахта теримига жалб қилинган талаба ўзини осди
“Озодлик” радиосининг хабарига кўра, Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида пахта теримига сафарбар этилган Тахиатош касб-ҳунар политехника коллежининг 3-курс ўқувчиси, 18 ёшли Мажид Ўтеганов 28 сентябрь куни ўз жонига қасд қилди. Воқеа пахта терими мавсумида ўқувчилар вақтинча яшаб турган маҳалла хонадонларидан бирида содир бўлган.
Ўқувчининг нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани ҳозирча маълум эмас экан. Аммо Ўзбекистонда деҳқоннинг таъбини тирриқ қиладиган бундан-да совуқ хабарлар бор: мамлакатда икки кундан бери ёмғир ёғмоқда ва бу пахта ҳосилининг сифатига, навига ва давлатнинг харид баҳосига жиддий таъсир кўрсатади. Пахта каби сочи оқараётган деҳқоннинг уйи куйгани шу бўлса керак, дейди мухбиримиз.