02 October 2014
22:51 - Ислом Карим кеча Тошкентда масжид очди, бугун Самарқандда туризмчиларга ваъзхонлик қилди

Кеча Тошкентда янги қурилган “Минор” масжидини (расмда) очган Президент Ислом Карим масжид архитектураси, иншоот дизайни ва мусулмонларг яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирган. Аммо масжидда президент келиб-кетганидан бери миршаблардан ўзга ҳеч ким кўрингани йўқ, дейди мухбиримиз.

Тошкентнинг Минор даҳасида жойлашган 2400 ўринли мазкур масжидга Раҳматуло қори Сайфутдинов имом-хатиб этиб тайинлаган. 39 яшар бу маддоҳ имом “Мир-Араб” мадрасасини битирган, намоз ва бошқа анжуманларда Президент ва ҳукумат аъзолари шаънига ўқиладиган дуоларнинг кифтини келтирувчи шахсдир.

Кузатувчиларга кўра, Ислом Карим мамлакатдаги сиёсий тадбирлар, масалан, сайловлар олдидан доим йирик масжидлар қурдиради, зиёратгоҳларни обод қилади. Ўз эрки ва манфаатларини ана шундай иншоот ва дабдабалар соясида қолдирган ўзбекларнинг, ўзбек халқининг характерини жуда яхши билади.

Маҳаллий матбуотга кўра, бугун Самарқандда бошланган Халқаро туризм ташкилотининг йиллик анжуманида иштирок этган Ислом Карим сайёҳлик ташкилотлари вакилларига мазкур соҳа ривожи борасида ваъзхонлик қилган. Ўзининг туғилиб ўсган шаҳри билан мақтанган Ислом Карим Ўзбекистонинг саёҳлик рвиожланган 50 нафар мамлакатнинг бири эканини таъкидлабди.