02 October 2014
07:23 - Абурашид Дўстим иштирокидаги маросимда АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистонда қолиши ҳақида шартномалар имзоланди
Техник сабаблар билан бизнинг сайтимизда бироз кечикиб берилаётган бу хабар ўзбеклар учун жуда муҳимдир. Чунки, 30 сентябрь куни Афғонистоннинг янги Президенти Ашраф Ғани иштирокида АҚШ ва НАТО қўшинларининг 2014 йилдан кейин ҳам бу мамлакатда қолиши ҳақидаги шартномани имзолашда ўзбекларнинг Афғонистондаги лидери Абдурашид Дўстим ҳам бор этди.

Reuters аентлигининг хабарига кўра, аввал Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Атмар ва АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Жемс Каннингхам АҚШ қўшинларининг 2014 йилдан кейин ҳам Афғонистонда қолиши ҳақидаги шартномани имзоладилар. Унга кўра, АҚШнинг 12 минг кишилик қўшинлари 2014 йилдан кейин ҳам Афғонистонда қолади.

Бундан кейин дарҳол НАТО ва Афғонистон ўртасида ҳам шу каби шартнома имзоланибди. АҚШ НАТОнинг аъзоси бўлгани сабабли, иккита шартнома имзолашнинг нимага керак бўлгани хабарларда айтилмайди.

Ўзбеклар учун муҳим бўлгани – бу шартномаларни имзолаш маросимида Ашраф Ғани ва у тарафидан тайинланган янги Бош вазир Абдулло Абулоҳдан ташқари, ўзбекларнинг Афғонистондаги лидери Абдурашид Дўстим ҳам иштирок этганидир. У сайловларда Ашраф Ғанини қўллаб-қувватлаган эди. Энди президентнинг энг яқин одамларидан бирига айланди.

Юрт ташқарисидаги ўзбеклар, хусусан, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ва АҚШда яшаётган ўзбеклар миллий туйғу нималигини ҳам унутиб, ўз келажакалари билан ишлари йўқ бўлиб қолган бир пайтда, Афғонистондаги ўзбекларнинг Абдурашид Дўстим лидерлигида ўзларини кўрсатишлари олқишга сазовордир.

Синхуа агенлигининг сайтидан олинган расмда – Абдурашид Дўстим янги президент Ашраф Ғанининг чап тарафида турибди.