02 October 2014
14:40 - Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Юқори Чирчиқ туманида 50 киши ишлайдиган керамик ғишт ишлаб чиқариш корхонаси очилибди
50 кишини бўлса ҳам, иш билан таъминлаш яхши воқеа. Аммо, бу ҳақда ЎзА каби “Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 12 июлда қабул қилинган 2013-2015 йилларда Тошкент вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисидаги қарори асосида Юқори Чирчиқ туманида ҳам янги саноат корхоналари ишга туширилмоқда. Натижада аҳолининг бандлик даражаси, турмуш фаровонлиги янада юксалиб, эртанги кунга ишончи мустаҳкамланмоқда” деб ёзишга ҳеч қандай асос йўқ.

Чунки, ҳамма биладиганидек, миллионлаб ўзбеклар йиллаб-ойлаб оиласини кўрмасдан чет элларда мардикорлик қилмоқдалар. Ўзбекистонда иш бўлса, улар чет элга кетармиди? Шундай шароитда 50 кишилик корхона ишга тушгани билан Ислом Каримнинг ҳам номини тилга олиб мақтанамизми?

Қолавреса, ЎзАнинг мухбири бу 50 кишининг ойлик маоши ёки йиллик давромади қанчалигини нимага тилга олмайди? “Ҳаракат”нинг Жаҳон Банкига асосланиб тарқатган хабарларидан маълумки, Ўзбекистонда киши бошига Ялпи Миллий Даромад 1900 доллар, Қозоғистонда эса 11380 доллар. Яъни, қозоқларда ойлик иш ҳаққи ҳам биздан 6 баравар юқори.

Шундай экан, ўзбеклар ўша ерга боориб мардикорчлик қилишга маҳкум. Ислом Карим раҳнамолигида турмуш фаровонлигимиз шунақа ғариб аҳволда.