28 September 2014
00:12 - XVII Осиё ўйинлари давом этмоқда, Хитой 96 та, Қозоғистон 9 та, Ўзбекистон битта олтин медаль олди

19 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида очилган XVII Осиё ўйинлари давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси биринчи олтин медални қўлга киритди. 70 кг оғирликкача бўлганларнинг эркин курашида Беҳзод Абдураҳмонов ғолиб чиқиб, олтин медалига соҳиб бўлди.

Умумий медаллар сони бўйича Ўзбекистон катта натижалар кўрсатолмаяпти. Шу кунгача умумий медаллар сони бўйича 4 мамлакат олдинда:

1. Хитой – 195 дона медаль олди (96 – олтин, 58 – кумуш, 41 – бронза)
2. Жанубий Корея - 117 (35, 42, 40)
3. Япония - 113 (32, 43, 38)
4. Қозоғистон - 37 (9, 10, 18)