27 September 2014
20:06 -
Хабарга арзийдиган воқеа: Абдулазиз Комил АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили билан учрашибди

Ҳамма каби, Абдулазиз Комил ҳам Нью-Йоркда турли учрашувлар ўтказиб ётибди. Масалан, у Испания ва Словакия ташқи ишлар вазирлари, АҚШ давлат Котибининг ўринбосари Уэнди Шерман.ва ҳатто БМТнинг Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашибди. Булар шунчалик расмиятчилик учун ўтказилаётган, хабар қилишга ҳам арзимайдиган учрашувлардир.
Аммо, Абдулазиз Комил 25 сентябрь куни АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Даниэл Фелдман (Deniel Feldman) билан учрашгани муҳим ва харга лойиқ воқеадир. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида бу учрашувга доир 2 жумлалик хабар бор. Унда бу икки дипломат учрашгани ва “томонлар муҳим халқаро муаммоларни муҳокама қилишгани, шунингдек, Афғонистонда содир бўлаётган жараён ва минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилгани” айтилади, холос.
Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, Абдулазиз Комил Бу учрашувда “Афғонистондаги муаммоаларни сиёсий йўллар билан ҳал этиш мумкин” деган сафсаталар қилмаган, НАТО қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетса, Ўзбекистонни бошига тушадиган балоларни санаб чиқиб, Ғарбни Афғонистонни ўз ҳолига ташлаб қўймасликка, Ўзбекистонни ҳам унутмасликка чақирган.
Хабарга илова қилинаётган расм Даниэл Фелдман АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакилининг ўринбосари бўлган пайтда (2010 йил) олинган.