26 September 2014
22:12 - Қурбон ҳайитининг биринчи куни Ўзбекистонда 4 октябрь куни нишонланади
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 4 октябрь шанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаати асосида эълон қилинган Президентнинг қарорига кўра, 2014 йил 4 октябрь дам олиш куни деб белгиланди.

Исллом Карим ўз қарорида “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотларига Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш буйруғи, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига эса, Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш хусусида бор-йўғи тавсия берган.

Буйруқ – буйруқдир, энди Қурбон байрамини миллий қадриятларига мос равишда кенг нишонлашга мажбурмиз, дейди мухбиримиз киноя билан.