25 September 2014
23:14 - Хитойда яна 40 нафар уйғур ўлдирилди, аммо, Турк Дунёси жим
Туркиянинг энг катта “Миллиёт” газетаси Хитойнинг “Синхуа” давлат ахборот агентлигига асосланиб хабар беришича, шу йил 21 сентябрь куни расмий номи “Шинжон-Уйғур Автоном Ўлкаси” бўлган Уйғуристонда 40 нафар уйғур ўлдирилган. Кўринишидан, мустақиллик учун курашаётган уйғурлар қандайдир намойиш ёки куч ишлатишга асосланган чиқиш уюштирган, Хитойнинг расмий кучлари уларни террорист сифатида йўқ қилган. Бундан ташқари, 4 полициячи ва бу воқеаларга алоқаси йўқ, аммо, тасoдифан ўша ерларда бўлиб қолган 6 киши ҳам ҳалок бўлибди.

Чет эллик журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бундай воқеалар бўлаётган ерга киритилмаётгани сабабли, ҳамма нарсани тўғри билиш ва тушуниш мумкин эмас, дейилади “Миллиёт” газетаси хабарининг охирида.

Табиий, дейди мухбиримиз, Турк Дунёси Уйғуристондаги воқеалар билан қизиқишга бошламагунча, у ерда ҳеч нарса ўзгармайди, қонли воқеалар давом этаверади.