23 September 2014
16:27 -
Путинга яна бир шапалоқ: Япония Россия президентига юборган таклифини қайтариб олибди, Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқди

Таклифдан воз кечишни Япониядан АҚШ сўраган эмиш. Шундай бўлса ҳам, Синдзо Абэ Владимир Путин билан Атлантик Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотининг ноябрь ойида бўладиган саммити доирасида учрашмоқчи.
Маълумки, дейди “Ҳаракат” мухбири, Япония Россиядан Курил оролларини қайтариб олиш нияти билан яшайди. Шу сабабли, у Россия билан ортиқча муаммолар чиқармасликка ҳаракат қилади. Масалан, 2008 йилда бўлган Гуржистон-Россия уруши пайтида ҳам тарафсиз туришга интилган. Аммо, Украинадаги конфликтдан четда қололмади ва Ғарбнинг санкцияларига қўшилди. Шу кунларда Япония ўзи ҳам Россияга қарши санкциялар киритиш учун тайёргарлик кўрмоқда.
Япониянинг ҳозирги сиёсати тўғри, Россияга нисбатан агрессивроқ сиёсат олиб бориш билангина Курил оролларини қайтариб олишга ҳаракат қилиш мумкин. “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат 2008 йилда ёзган “Кенигсберг-Кирил муаммолари ва Россия-Гуржистон уруши” мақоласида айнан шуни таклиф қилган эди. Мақола “Ҳаракат” журналининг 2008 йилга оид 4 сонида ҳамда Гуржистон ва Россия сайтларида эълон қилинган. Унинг рус тилидаги матни билан ушбу сайтнинг “Ҳаракат” журнали архиви” бўлимида танишиш мумкин.