
Gazeta.uz сайти 9-20 сентябрь кунлари Бельгиянинг Антверпен шаҳрида навбатдаги Махсус Олимпиада Ўйинлари ўтгани, 58 мамлакат вакиллари қатнашган мусобақаларда 16 атлетдан иборат Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этгани, спортчиларимиз 8 олтин, 9 кумуш ва 14 бронза медали олганини бугун хабар қилди. Тафсилотли хабарда медалларни олган спортчилар номма-ном санаб чиқилган, хабарга бир нечта гўзал расмлар илова қилинган.
Аммо, Махсус Олимпиада Ўйинлари нима эканлиги ҳақида тушунтириш берилмаган. Балки, улар бундай қилишни тўғри ҳисобашмагандир, балки центзура ўтказмагандир. Фикримизча, бу хато ёндошиш. Ҳамма нарсани чиройли қилиб ёзишни билиш керак.
Билмаганларга билдириш керакки, бу ўйинларнинг тарихи 1957 йили бошланди. Айнан ўша йили АҚШ президенти Жон Кеннедининг синглиси Юнис Кеннеди-Шрайвернинг ташаббуси билан Махсус Олимпиада Ҳаракати тузилди. Мақсад – етарлича интеллектуал ривожланмаган одамларга ёрдам бериш, уларни жамият билан алоқаларини осонлаштириш эди. Шубҳасиз, бу жуда олижаноб мақсад бўлган.
В 1963 йили Юнис ва унинг эри Сарджент Шрайвер Мэриленд штатидаги уйларни шундай одамларга спорт лагери қилиб бердилар. Бу ерда болалар ва катталар шуғулланишга бошлашди.
1968 йили Чикагода шундай ёшлар учун Махсус Олимпиада Ўйинлари ўтказилди. 1989 йилгача ўйинлар фақат АҚШда Халқаро Махсус Олимпиада Ўйинлари номи остида ўтказилди. Кейин Ўйинлар жаҳоннинг бошқа давлатларида ҳам ўтказила бошланди. Мана, охиргиси Антверпенда бўлибди.
Ўзбекистонлик ёшларини Бельгидаги ғалабалар билан табриклаймиз, уларнинг келажаги порлоқ бўлишини, улар жамиятимизнинг қучоғида бўлишларини истаймиз.