23 September 2014
02:02 -
Колликтив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти НАТОга адекват жавоб берар эмиш, Ўзбекистон нима дейди?

У НАТОнинг ҳаракатлари деб, яқинда Уэльсда ўтказилган НАТО саммитида Россиянинг таҳдидлари қаршисида турли тадбирлар амалга ошириш хусусида келишилганини назарда тутмоқда эди. Биз, дебди Николай Бордюжа, уларнинг ҳар бир амалий қадамига адекват жавоб берамиз.
Белорусияда русларнинг ҳарбий базаси яратилаётгани эса, АҚШ ўз авиацияси бўлимларини Болтиқбўйида жойлаштириш режаларига жавобмиш.
У КШХТ доирасида ҳарбий машқлар ўтказилаётгани хусусида ҳам гапирар экан, бу йилги энг самарали машғулотлар Қозоғистонда бўлганини урғулаб, унга 3 мингга яқин аскар, 250 дона техника ва 40 дан ортиқ учоқ ва вертолёт иштирок этганини урғулади.
Эслатиб ўтиш керакки, КХШТ 1992 йил 15 май куни Тошкентда Ислом Каримнинг ташаббуси билан қурилган. Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жангарилари Ўзбекистонда пайдо бўлишганда КХШТ Ислом Карим истаган ёрдамни бермагач, Ўзбекистон бу ташкилотдан чиқди, кейин яна қайтиб кирди. Аммо 2012 йили расман чиқмаса ҳам, у ердаги аъзолигини тўхтатди.
Балки, бу тўғри қадам бўлгандир. Тўғри, КХШТ НАТОдан фарқли ўлароқ тишсиз ташкилот. Николай Бордюжанинг адекват жавоб ҳақидаги гаплари қуруқ гапдан бошқа нарса эмас.
Аммо, 21 асрда яккамоховлик тактикаси ўтмайди. Ўзбекистон КХШТдан узоқлашдими, НАТОга яқинлашиши керак эди. Бироқ, бу йўналишда ҳам ҳеч нарса қилинаётгани йўқ.
Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистоннинг иқтисодигина ўлаётгани йўқ, Ўзбекистон давлат сифатини йўқотмоқда. Ҳозирги ҳокимият ҳеч нарсага қодир эмас. Вазият ҳозирги мухолифат, аниқроғи, “Бирлик” ҳокимиятга келгандан кейингина ўзгаради.