
“Озодлик” радиосининг тожикча хизматига асосланиб тарқатилган хабарга кўра, гўёки мухолифатчи ўзбек шоири Мирзо Анвар Хомидов Фейсбукда Тожикистонда қурилаётган Рўғун ГЭСини олқишловчи шеърини эълон қилган эмиш. Бу шоир ўша тожикча радиога интервью бериб, Рўғундаги қурилишга халқ эмас, фақат Ўзбекистон ҳукумати қарши эканлигини айтибди.
Мирзо Анвар Хомидовнинг шу сўзлариёқ унинг қандай "мухолифатчи шоир" эканлигини кўрсатади, дейди мухбиримиз. Ваҳолангки, “Бирлик” Партиясининг бу қурилишга қарши эканлиги кўп марта “Ҳаракат” агентлиги тарафидан эътироф этилган, партия раисининг ўринбосари Пўлат Охун бу хусусда мақола ҳам эълон қилган.
Шундай экан, бир қатор саволлар туғилиши табиий: Мирзо Анвар Хомидов деган шоир борми ўзи? Мирзо Анвар Хомидов мухлифатчими ўзи? Мирзо Анвар Хомидовнинг миллати нима ўзи?
Гўёки "мухолифатчи шоир"нинг расми Тожикистон ахборот воситаларидан олинган.