09 September 2014
23:40 - Голландиянинг Хавфсизлик Кенгаши Малайзия учоғининг ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботини эълон қилди, "Ҳаракат" ҳақ чиқди

Бу ҳақда тарқатилган хабарларда айтилишича, ҳисоботда шундай жумлалар боР: “Малайзиянинг Boeing учоқғи ташқи таъсир остида парчаланган. Учоқда техник муаммолар чиққани ёки экипаж қандайдир хато қилганини кўрсатувчи ҳеч қандай маълумот топилмади. Boeing-777 ташқаридан урилиш натижасида парчаланиб кетган.”

АҚШ ва Украина расмийлари бу дастлабки ҳисобот ўзларни қониқтирганини билдирдилар. Бу иккала мамлакат учоқ Россия берган қурол воситасида сепаратист-террористлар тарафидан уриб туширилгани айтиб келишганини ҳисобга олсак, Голландиянинг ҳисоботи айнан АҚШ ва Украина феълан ҳақлигини исботлаганга ўхшайди.

Эслатиш лозимки, “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари бошиданоқ АҚШ ва Украинанинг позициясида туришар эди. Демак, биз ҳам ўз позициямиз тўғри чиққанини мамнуният билан эълон қилишимиз мумкин. “Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар” шиоримиз тўғрилиги ҳам яна бир марта исботланди.