09 September 2014
22:51 -
Санкт-Петербургда юртдошимиз фожиали равишда ҳалок бўлди
Россия “ДТВ” каналига кўра, Санкт-Петербург шаҳар Калинин туманида бир юртдошимиз фожиали равишда ҳалок бўлди. Шаҳарнинг кичик Суздаль ҳиёбонида жойлашган тўққиз қаватли бинонинг олтинчи қаватидан қулаб тушган юртдошимизнинг ҳалокати сабаби, унинг нега бинога ғайриоддий равишда чиқишга урингани сабаблари маълум эмас.
Россия оммавий ахборот вситаларига кўра, 25 яшар бу йигитнинг ёнидан Ўзбекистон паспорти, Россия Федерал муҳожирлик хизмати томонидан ишлаш учун берилган рухсатнома топилган. Мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирувлар олиб борилмоқда. Йигитнинг исми-шарифи ошкор қилингани йўқ.