09 September 2014
22:32 - Ўзбекистонда ўтган ҳафта 3 киши ёнғин қурбони бўлди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ўтган ҳафтада юртимизда 240 та ёнғин содир бўлгани ва унинг қоибатида 3 нафар фуқаронинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни тарқатди. Яна икки нафар юртдошимизнинг оғир куйиш билан касалхонага етказилганини маълум қилди.

Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси расмийларига кўра, ушбу ёнғинларда 893 миллион 820 минг сўм миқдордаги қурилиш материаллари ва 800 миллион 783 минг сўм миқдордаги моддий бойлик ёнғиндан сақлаб қолинган. Аммо расмийлар фуқаролар ва давлат мулкига қанча зарар етгани ҳақида маълум қилишмаган.