09 September 2014
22:15 -
Кўпчиликнинг ёдидан кўтарилган Орол муаммосига Жаҳон Банки эътибор қаратди

Кеча Жаҳон Банки Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг ижроия қўмитаси билан минтақадаги вазиятни яхшилаш, минтақадаги ижтимоий-иқтисодий ва экологик аҳволни барқарорлаштириш масаласида Меморандум имзолади. Жаҳон Банкининг минтақавий директори Кумар Жанинг таъкидича, меморандум Орол ҳавзасидаги экологик бўҳронни бартараф этиш мақсадида бир қанча лойиҳаларни амалга оширишни ўз ичига олади.
Бу борадаги хабарларда лойиҳалар қиймати, халқаро молия муассасасининг ажратмалари хусусида аниқ маълумотлар келтирилмаган.