09 September 2014
19:23 -
Қозоғистонни Форс кўрфазига олиб чиқадиган темир йўл шу йил ноябрь ойида ишга тушади, Ўзбекистон яна четда қолди

Бу темир йўл ишга тушгач, дейди Нурсултон Назарбой, буғдойимизни четга сотиш ҳозирги 500 минг тоннадан 2,5 млн тоннага чиқади. Бу йўл 10 млн тонна юкимизни ташқарига ташиш имкони беради.
Нурсултон Назарбой бу йўл Эронни Россия ва Хитой кенгликларига, Қозоғистонни эса Форс кўрфази орқали дунёга олиб чиқишини ҳам алоғида урғулаган.
Ҳар қандай воқеани Ўзбекистоннинг манфаатлари нуқтаи назаридан баҳолаш амалиётимиздан келиб чиқсак, дейди “Ҳаракат” мухбири, биз яна четда қолганимизни таъкидлашга тўғри келади. Табиий, бизга яқин жойда шундай ўлкан темир йўл лойиҳаси амалага оширилаётгани қувонарли воқеа. Демак, биз ҳам бу йўл орқали ўз юкларимизни дунёга чиқаришимиз осонлашадади. Аммо, Ўзбекистон бу лойиҳанинг бажарилишида ҳам иштирок этиши ҳар томонлама фойдалироқ бўлган бўларди.