05 September 2014
13:25 -
Муҳаммад пайғамбарнинг мақбарасини кўчиришмоқчими?

Бу хабарларга қанчалик ишониш мумкин? Бунинг учун хабарларни диққат билан ўқиш лозим.
Айтилишича, Муҳаммад ибн Сауд университетида домлалик қилувчи Ислом олими Али ибн Абдул-Азиз Саудия Арабистони ҳукуматига 61 саҳифалик яширин ҳужжат тайёрлаб, Муҳаммад пайғамбарни ал-Баки қабристонида қайтадан ва яширинча дафн этишни таклиф қилибди. Бундай таклифга қарши бўлган бошқа Ислом олими Ирфан ал-Алауи эса, у ҳақда хабар тарқатиб юборибди.
Россия ахборот воситалари бу хабарнинг манбаи сифатида Исроилда рус тилида иш олиб бораётган newsru.co.il сайтини кўрсатишмоқда. Бу сайтда Ал-Алауининг қуйидаги фикри ҳам берилган – бу таклиф Саудия Арабистонида радикал ваҳобийлик ғояси кучайиб бораётганининг кўрсатгичидир.
Суннийлар пайғамбарни илоҳийлаштиришга қаршилар. Шиалар тескари фикрда бўлгани сабабли, пайғамбарнинг қайтадан, бунинг устига яширинча дафн этилиши шиа-сунний қарама-қаршлигини яна ҳам кучайтириши муқаррар.
Қисқа қилиб айтсак, бу хабар орқасида гап кўп, аммо унга ишониш учун жиддий асос йўқ.
Расмда – Мадинадаги Ал-Набави масжиди мажмуасида жойлашган Муҳаммад пайғамбарнинг мақбараси.