05 September 2014
16:03 -
Қирғизистон Олий Суди: Ўзбек аслли ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров бутун умр қамоқда ўтиради

Дунё жамоатчилигининг талаби билан Қирғизистон Бош прокуратураси 2013 йил 5 майда Азимжон Асқаровнинг ишини қайтадан кўриб чиқиш масаласини ўрганиш учун махсус тергов гуруҳи тузди. 2014 йил февраль ойида гўёки етарлича сабаб бўлмагани учун терговни тўхтатиш қарори чиқарилди.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг адвокатлари бу қарорни бекор қилиш талаби билан Бишкек шаҳар Октябрь туман судига мурожаат қилдилар. Суд прокуратуранинг қарорини бекор қилди. Прокуратура Бишкек шаҳар судига мурожаат қилди, бу суд туман судининг қарорини бекор қилди.
Шундай кейин Азимжон Асқаровнинг адвокатлари Олий Судга мурожаат қилдилар. Шу кунларда бу суд шаҳар судининг қарорини тасдиқлади. Олий Суд Азимжон Асқаровнинг ишини қайтадан кўриб чиқишни рад этгани, Азимжон Асқаров бутун умр қамоқда ўтиради, деганидир.
Табиий, Қирғизистонда ҳеч нарса ўзгармаса, Азимжон Асқаров умр бўйи қамоқда ўтиради, қирғизлар эса ўзбекларни ўз тарихий ерларидан сиқиб чиқариш сиёсатини давом эттираверадилар.
Аммо, бир нарса аниқ, 2010 йил июнь ойида қирғиз фашистлар ўзбекларни қирғин қилишига кўз юмаган ва миллат сифатини йўқотиб бўлганини намойиш қилган жаҳон ўзбекларининг, биринчи навбатда, Ўзбекистон ўзбекларининг кўзи очилади. Қирғиз фашизми жазоланади, йўқ қилинади. “Бирлик” Партиси ўз баёнотларида қирғиз фашизмини йўқ қишиш – немис фашизмини йўқ қилиш каби муқаддас ишларидан бири эканлигини, бу ишни Ўзбекистон бажариши кераклигини айтмоқда.
Шубҳа йўқки, охир-оқибат айнан шундай бўлади. Бунинг учун аввалабмор Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган ўзбеклар душмани режимидан қутилиш керак.