04 September 2014
20:21 - Ўзбек чегарачилари қуролланган наркоташмачини ҳибсга олишди
Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизматининг Давлат чегараларини қўриқлаш бошқармаси матбуот хизматига кўра, Афғонистондан Ўзбекистонга 30 килограммга яқин опий гиёҳвандлик моддасини олиб ўтаётган Афғонистон фуқароси қўлга олинди. Қўлга олиш пайтида қаршилик кўрсатган наркоташмачининг ёнидан «ПМ» жанговар тўппончаси топилди.

МХХ хабарида наркокуръернинг қай манзилга йўл олгани, унинг исми-шарифи ҳақида айтилмайди. Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.