04 September 2014
21:29 -
Тошкентдаги кўприкка исломий жангарилар байроғини осиб кетишди

Маълум бўлишича, байроқ 28 августга ўтар кечаси осиб кетилган ва эрта тонггача осиғлиқ турган. “Фотосуратдаги кўприк панжараси билан қиëсланганида эни тахминан бир¸ бўйи эса бир ярим метрли қора мато устига оқ рангда¸ араб алифбосида “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб ëзилган. Бу ëзув тагидаги оқ доира ичига қора ҳарфлар билан устма-уст “Оллоҳ-Муҳаммад–Расул” сўзлари ҳам араб алифбосида ëзилган” дейилади хабарда. Бу эса Яқин Шарқда "Исломий халифалик" эълон қилган гуруҳ - ИШИД (Ироқ ва Шом Исломий Давлати) байроғи билан бир хилдир.