03 September 2014
21:04 -
Яхши хабар: НАТО саммитида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади
Эртага, 4 сентябрда Буюк Британиянинг Уэльс шаҳрида бошланадиган НАТО саммитида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен таклифига биноан ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2014 йилнинг 4 сентябрь куни Альянснинг Уэльсда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммити доирасида Афғонистон бўйича йиғилиш ишида иштирок этади.
Аммо хабарда НАТО саммитида кўрилажак масалалардаги Ўзбекистоннинг позицияси, мамлактимизнинг қайси мақомда иштирок этиши хусусида маълумот берилмаган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги алоқаларга 1991 йил 21 декабрида асос солинган. Шу пайтга қадар Тошкент Шимолий Альянсга турлича муносабатда бўлиб келган. Кремль вассали бўлган Ислом Карим аксар ҳолларда НАТОдан узоқроқда бўлишни, мухолифатдаги “Бирлик” Партияси эса мазкур Альянсга Ўзбекистоннинг қўшилиши жуда муҳим эанини урғулаб келади.