03 September 2014
21:41 - Wall Street да Ўзбекистон байроғи кўтарилибди

Бугун барча маҳаллий оммавий ахборот воситаларида шу йилнинг 1 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрининг тарихий, маданий ва молиявий маркази ҳисобланган Wall Street кўчасида Ўзбекистон давлат байроғини кўтариш маросими ўтказилгани ҳақидаги мақолалар чоп қилинди. “Жаҳон” ахборот агентлиги тарқатган хабарда тадбирнинг Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий вакиллиги, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ва Туркистон-Америка иттифоқи томонидан ташкил этилган ва унда 100 дан зиёд меҳмонннинг иштирок этгани таъкидланади.

“Тадбирда Ўзбекистон ва АҚШ мадҳиялари остида икки мамлакатнинг байроқлари 15 метр баландликка кўтарилди. Ўзбекистон байроғи Wall Street’да етти кун мобайнида ҳилпираб туради. Эътиборли жиҳати, бундан 230 йил муқаддам айнан шу кўчада АҚШ давлат байроғи юқорига кўтарилган” дейилади хабарда. Мустақиллик байрами муносабати билан амалга оширилган анжуманда юксак одимлар ташлаб кетаётган Ўзбекистонинг ёрқин истиқболлари, келажаги тилга олинибди.

Шубҳасиз, Нью-Йорк фондлари биржаси жойлашгани учун данёга танилган Wall Street кўчасида Ўзбекистон байроғининг кўтарилиши муҳим ижобий воқеа. Бироқ, мамлакатимизнинг молиявий-иқтисодий авҳоли қанчалик дабдала эканлигини, буни ўзбеклардан бошқа бутун дунё билишини ҳисобга олсак, байроғимизнинг кўтарилиши, минг афсуски, ҳеч кимни қизиқтирмайди.