02 September 2014
23:06 - Ucellга янги раҳбар тайинланди, бу схемани ўзгартирмайди
Бир қанча оммавий ахборот воситалари Тону Грюнбергнинг Ucell уяли алоқа операторига янги Бош директор этиб тайинлангани ҳақида хабар қилмоқда. Албатта бу ўринда гап TeliaSonera ширкатининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси бўлмиш уяли алоқа оператори хусусида бормоқда. Швеция ва Финландиянинг мазкур ширкати раҳбари Тошкентдаги офисида шу йилнинг 15 сентябридан иш бошлайди. Тону Грюнберг Ucell раҳбари Усмон Туроннинг ўрнини эгаллади.

Таъкидлаш керак, TeliaSonera ширкати Ўзбекистон бозорига кириш мақсадида президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримга 350 миллион АҚШ доллари миқдорида пора берган ва бу ҳолат юзасидан Европанинг қатор мамлакатларида жиноий иш очилган.