23 August 2014
12:48 - Ислом дунёсининг аҳволи: Шиалар ҳужум қилди, 65 сунний ўлдирилди
Ироқнинг шарқида суннийлар мачитига кеча жума номози пайтида ҳужум қилган шиалар 65 кишини ўлдиришди. Бу воқеа Ироқнинг янги Бош вазири шиа Хайдер Ал-Абадий ўз ҳукуматини тузиш учун суннийлар билан тил топиш ҳаракатида бўлган пайтида юз берди. Бу ҳужумдан кейин суннийларнинг парламентдаги иккита фракцияси янги ҳукумат қуриш масаласи бўйича ўтказилаётган музокараларини тўхтатди.

Бугун имзоланиши кутилаётган ҳужжатга энди cуннийлар қўл қўйишмаса керак.