
Ислом Каримнинг Хитойга қилган расмий ташрифи доирасида 6 млрд долларлик икки таарфлама шартномалар имзолангани, аммо улар қандай шартномалар эканлиги айтилмаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Бу шартномалар аста-секин маълум бўлиб бормоқда.
Ўзбекистонда рўйхатга олинган бўлса ҳам, фақат рус тилида иш олиб борадиган uzdaily.uz сайти Хитой ҳукумати Ўзбекистон мактабларида чет тилларни ўргатиш учун $73,539 млн грант берганини хабар қилди.
Бунинг $48 миллиони 5-9 синфларда “Информатика” ва “Чет тиллар” лойиҳалари учун ажратилган. Қолган $25,539 млн эса, 1-4 синфларда чет тилларни ўрганиш сифатини оширишга ажратилган. Хитой давлати, масалан, инглиз тилини ўргатиш учун пул ажратадиган даражада аҳмоқ бўлмагани сабабли тахмин қилиш мумкинки, гап хитой тилини ўргатиш тўғрисида кетмоқда.
Вақти келар, балки, хитой тили дунёда ҳукмрон бўлар. Нега бўлмасин? Аммо, бугун дунёни ривожлантираётган тил – инглиз тилидир. Ислом Карим инглиз тилини эмас, хитой тилини Ўзбекистнга тиқиштираётганини ҳам тушуниш мумкн. Унинг ўзбеклар билан иши йўқ. Аммо, биз ўзбеклар бу ҳақда ўйлашимиз керак. Ўзбеклар ўйлаш қобилиятини аллақачон йўқотганлигини билсак ҳам, ҳамма ўзбеклрни ўйлашга чақирамиз.