23 August 2014
16:45 - Германия канцлери Ангела Меркел Киевга келди, президент Порошенко билан учрашди

Бир кунлик ташриф билан Киевга келган Геррмания канцлери Ангела Меркел Украина президенти Пеир Порошенко билан учрашди. Ҳеч ким шубҳа қилмайлики, ташрифнинг мақсади - Россиянинг очқдан-очиқ деса бладиган даражадаги ҳарбий ҳужумлари остида қолган Украина ва украин халқини маънақвий қўллаб-қувватлаш. Порошенко айнан шу сабаб билан ўз меҳмонига миннатдорчилик билдирар экан, муҳим баёнотлар ҳам берди.

Мана унинг баъзи гаплари.

Украиналиклар ичида давлат мумтақиллиги қўллаб-қувватловчилар мустақиллик эълон қилинган 1991 йилдагидан ҳам кўп.

Украинада ягона давлати тили украин тили бўлиб қолади.

Бугун Украинада Давлат Байроғи куни, эртага Мустақиллик Куни. Айнан шу вақтда Германия канцленинг Украинага келиши рамзий аҳамиятга ҳам эга. Петр Порошенко президеннт бўлиб сайлангандан бери Ангела Меркел билан 20 марта телефон орқали гаплашибди.