22 August 2014
21:37 -
Украинага рухсатсиз гуманитар ёрдам киритган Путиннинг боши яна дардда
Россия Украина жанубида руспараст-террористларга 270 юк автомобилида гуманитар ёрдам жўнатмоқчи бўлгани, бу автомобиллар 14 августда Россия-Украина чегарасига етиб келган бўлса ҳам, Украина ҳамда халқаро Қизил Хоч ташкилоти бу автомобилларни текшириш лозимлиги, улар Қизил Хоч вакиллари иштирокидагина Луганск ёки Донецк вилоятларига кириши мумкинлигини айтиб, гуманитар конвойни тўхтатиб туришганини аввал хабар қилгандик. Бугун Россия юк машиналари рухсатсиз чегарадан ўтиб, Луганск томон йўл олдилар.
Украина расмийлари русларнинг бу ҳаракатини боқинчилик деб баҳоладилар ва бу автомобилларга, уларда гуманитар ёрдам борлиги иддао этилаётгани сабабли, тегмасликликларини эълон қилдилар. АҚШ, НАТО раҳабарлари, Германия ва Буюбритания расмийлари ҳам Россиянинг бу ишини қораладилар. АҚШ бу ёрдамни дарҳол орқага қайтаришни ҳам талаб қилмоқда. Бечора Россияга қарши янги санкциялар киритилиши мумкин.
Гуманитар ёрдамни одамларга етказишни ҳам эплай олмаётган Россиянинг боши яна дардда. Кўриниб турибдики, руслар 21 асрда яшаётганларини ҳам тушунмайдилар, ҳамма нарсани фақат ва фақат куч билан ҳал қилиш мумкинлигига ишонадилар. Аммо, энди кучлари ҳам йўқ. Ўлимчи террористларнинг белларидаги бомбаларга ўхшаган атом бомбалари бор, аммо уларни ишлатиш русларнинг ҳам охирги куни бўлади.