22 August 2014
22:47 - Украинада яшаётган қозоқлар, озорбайжонлар ва қримтатарлари руспараст-террористларга қарши махсус батальон тузишмоқчи, қўрқоқ ўзбеклар қаерда?
Украинанинг TBi телеканалига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, бу мамлакатда яшаётган қозоқлар, озорбайжонлар ва қримтатарлари Украинанинг жанубидага руспараст-террористларга қарши урушиш учун махсус отряд тузмоқчилар. Улар Украина президенти Петр Порошенкога мурожаат қилиб, антитеррористик операция ўтказилаётган ҳудудларга бориш учун рухсат сўрадилар.

“Бу фақат Украинанинг уруши эмас, бу фақат Украина хавфсизлигини таъминлаш учун олиб борилаётган уруш эмас, бу - Россиянинг империячилик амбицияларига қарши курашмоқчи бўлган ҳамма мамлакатларнинг хавфсизлиги масаласидир”, дебди “Украина Озорбайжонлари Конгресси”нинг раиси Хоқоний Ҳусейнов.

Бундан 10 йилча аввал Украинада ўзбекларнинг “Бирлик” Партияси атрофида бирлашган диаспораси бор эди, дейди мухбиримиз. Уларнинг бошида “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажон турарди. Аммо, кейинчалик уни “Эрк” партиясининг собиқ раиси, сотқин ва ҳаромий Салой Мадамин ва у ҳаромийларга қўшилиб қолиб, Швецияда ҳаромийга айланган Обидхон Қори йўлдан урдилар. Агар бу икки ҳаромий бўлмаса эди, қозоқлар, озорбайжонлар, қримтатарлари билан биргаликда бугун ўзбеклар ҳам бўларди.

Лекин ҳали ҳам кеч эмас. Украинадаги ўзбекларни “Бирлик” байроғи остида бирлаштириш ва Путин кабиларнинг империячилик амбицияларига зарба бериш лозим. Ичимиздан чиққан ҳамма ҳаромийлар йўқ қилиниши кераклиги ҳам шубҳасиз. Улар йўқ қилинади.