Ўзбекистоннинг қўғичоқ ахборот воситаларидан бири бўлган ва фақат рус тилида ишлайдиган uzdaily.uz сайти Россиянинг РИА “Рейтинглар” ташкилотига асосланиб, МДҲга кирувчи давлатларнинг 200 та катта банки ичида Ўзбекистоннинг 7 та банки борлигини катта ғалабадек кўрсатишга ҳаракат қилибди. Аслида, бу яхши кўрсатгичми ёки ёмон?
Табиий, uzdaily.uz сайтининг журналистларида бунақа саволларни тушунадиган ақл ҳам йўқ. Келинг, биз бу саволга жавоб беришга ҳаракат қилайлик.
МДҲга кирувчи давлатларнинг аҳолиси 280 млн. Ўзбекистонники 30 млн. Яъни, Ўзбекистоннинг аҳолиси МДҲ аҳолисининг 10 фоиздан кўпини ташкил қилади. Демак, МДҲда катта банкларнинг сони 200 бўлса, Ўзбекистонда уларнинг сони 20 дан ортиқ бўлиши керак эди. Лекин, бор-йўғи 7 та экан.
Бу шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда катта банкларнинг сони МДҲ мамлакатларидаги катта банкларнинг ўртача сонидан 3 баравар кам.
Хуллас, қаёққа қараманг, Ўзбекистон ғариб аҳволда.