Ислом Каримнинг Хитойга қилган икки кунлик сафарининг биринчи куни ҳақидаги хабарларда икки мамлакат ўртасида 6 млрд долларлик шартномалар имзолангани айтилди. Иккинчи куни Ислом Карим Шэнси вилоятига турист сифатида боргани ҳақидаги хабарларда эса, унинг қайси ҳожатхонага борганидан ташқари ҳамма нарса тилга олинди.
Хўш, нима сабабдан 6 млрд долларлик шартномаларга доир ҳеч қандай тафсилотли маълумот йўқ? Ўзбекистоннинг Давлат Бюджети 11 млрд доллар атрофида эканлигини ҳисобга олсак, 6 млрд долларлик шартномалар жуда муҳимдир. Аммо, бу шартномалар неча йиллик? Агар 10 йиллик бўлса, уларни гапириб ўтириш ҳам кулгили. Бир йиллик бўлса, жуда ва жуда катта иш. Аммо, ўзбеклар бу катта ишлар нимадан иборат эканлигини билишлари керакмасми?
Хуллас, Ислом Каримнинг Хитойга сафари навбатдаги масхарабозликдан бошқа нарса эмасга ўхшайди. Аммо, буни “Ҳаракат” мухбирларидан бошқа тушунадиганлар борми ўзи?