15 August 2014
15:21 -
Эртага Туркияда аёллар учун пляж очилади

Бу мамлакатнинг Ўртаер денгизига чиқадиган Анталия шаҳарида фақат аёлларга хизмат қиладиган пляж эртага очилади. Бу фақат пляж эмас, ижтимоий хизмат кўрсатиладиган жойдир, бу ерда бир нечта кафе ва дўкондан ташқари болалар майдончаси, спорт майдончаси ҳамда номоз қиланадиган жой ҳам бор, дейилади бу ҳақдаги хабарларда.
Бу шаҳарнинг ҳокими Мендерес Турел, у Ражаб Эрдўғон раҳбарлигидаги Адолат ва Тараққиёт Партиясининг вакилидир, бу пляжни очиш учун махсус референдум ўтказилгани ва кўпчлик бундай пляж очиш фикрини қўллаб-қувватлаганини айтган.
Пляж эрталаб 8 дан кечқурун 7 гача ишлайди. Кафе ва дўконлар ярим кечагача ишлайверади, демак, бу жой ижтимоий хизмат кўрсатувчи комплекс бўлиб қолади.