15 August 2014
17:14 -
Ички Ишлар Вазирлигининг “Постда” гезетасида ёлғон хабар
Бу газета хабар беришича, Бўка туманиад 42 ёшли исми айтилмаган, аммо ҳеч қарда ишламаслиги урғуланган бир одам кимнингдир “Спарк” атомобилини ўғирлаб кетибди. Туман бўйича “тревога” эълон қилинибди ва ўғирланган автомобиль топилибди, ўғри ушланибди.
Воқеа қачон бўлгани ҳам айтилмаганидан тушуниш мумкинки, бу хабар ёлғондир. Ислом Карим раҳбарлигида жаннатсимон ўлкага айланган, иқтисодининг ўсиши бўйича дунёда биринчи бўлмаса ҳам, биринчилар қаторида бўлган Ўзбекисонда ишламайдиган одам бўлиши, у ўғрилик содир этилиши мумкин эмас. “Постда” газетаси бундай ёлғон хабарни эълон қилгани ва яқинда давлат ташрифи билан Хитойга кетаётган президентнинг шаънига доғ туширгани учун жазоланиши керак.