15 August 2014
13:32 -
Россиядан келаётган гуманитар ёрдам чегарада текширилмоқда, Украина армияси эса Донецк ва Луганскни қўлга олишга тайёрланмоқда

Лекин, бу гуманитар ёрдам сепаратист/террористлар деб ҳам аталаётган жангарилар қўлига тушиши ва уларни янги урушларга рағбатлантириш ҳам ўз-ўзидан маълум.
Айни замонда, Украина расмийлари Донецк ва Луганс шаҳарлари Украина қўшинлари тарафидан тўла ўраб олингани, бу шаҳарларни жангарилардан тозалаш тезда бошланишини гапирмоқалар. Аммо, ҳали муаамолар кўп. Бу вилоятларда анчагина шаҳарча ва қишлоқлар жангарилар қўлида бўлишидан ташқари, Россия-Украина чегарасининг бир қисми уларнинг қўлида. Уларнинг ҳаммасини озод қилиш вақт талаб қилади.
Ғарбнинг санкциялари остида оёғи титраб қолган Россия президенти Путиннинг навбатдаги қадами қандай бўлишини тахмин ҳам қилиб бўлмайди. У истаган пайтда Россия армиясини олиб кириб, энг камида бу икки вилоятни босиб олиши мумкин, Ғарб ҳеч қандай қаршилик кўрсатолмайди. Аммо, санкциялар яна кучаяди, Россиянинг парчаланиш кунлари яқинлашади. Путинни фақат шу қўрқув тўхтатиб турибди.