14 August 2014
23:08 -
Ҳали президентлик курсисига ўтирмаган Ражаб Эрдўғон паникадами ёки...
10 август куни бўлиб ўтган президент сайловларида, аввалдан тахмин ва бошорат қилинганидек, исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияснинг лидери, жорийдаги Бош вазир Ражаб Эрдўғон ғалаба қозонди. 28 августда у президентлик курсисига ўтиради. Аммо, у ўз ғалабасининг мустаҳкамлигига ишончи йўққа ўхшайди.
У бугун ўз партиясининг 13 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали мажлисда айтган гаплари айнан шундай деб ўйлашга асос беради. Мана унинг нутқидаги икки муҳим жой.
Биринчиси. Эрдўғонга кўра, эски мухолифат ҳамманинг ишончини йўқотди, кучсизлигини кўрсатди, энди янги мухолифат ўртага чиқиши керак.
Ваҳолангки, мухолифатдаги икки асосий партия ўз тарихида биринчи марта бирлашди, 38 фоиздан кўроқ овоз олди. Буни “ишонч йўқотиш” деб баҳолаш жиддий сиёсатчига ярашмайди. Ҳа, дунёвийчилар мухолифати исломчиларга ютқазди, аммо тарихда биринчи марта бирлашди. Бунинг ўзи катта ғалабадир.
Иккинчиси. Эрдўғон дейдики, мағлубиятга учраган мухолифатнинг эмас, ғалаба қозонган партиянинг келажаги ҳақида гаплар кўпайди, уларга барҳам бериш учун Олий Мажлисни 28 августгача танафусга жўнатдик.
Қизиқ, ғалаба қозонган партия нимадан қўрқадики, ўзининг келажаги ҳақидаги гаплардан тўхтатиш учун мамлакат парламентинининг иши тўхтатилибди.
Тўғри, мухолифат ичида ҳам унинг раҳбарларини истеъфога чақирувчилар чиқмоқда. Бу табиий нарса. Аммо, ғалаба қозонган Адолат ва Тараққиёт Партияси нимадан қўрқади, деган савол актуаллигини йўқотмаяпти.
Аслида, бу партиянинг қўрқувини тушунса бўлади. Бир-бири билан ҳеч қачон чиқишолмай келган, бири сўлчи, бири ўнгчи партия исломчиларга қарши бирлашдими, демак, келажакда бу иттифоқ катта натижалар беради. Эрдўғон шу туфали паникада эмасми?