12 August 2014
11:51 - Россияда автоҳалокатда 5 ўзбек ҳалок бўлди, ўзбекнинг аҳволи ва тақдири ҳақида саволлар кўп
Россия Ички ишлар вазирлигининг Яҳудийлар автоном вилояти бўйича бошқармасининг сайтида айтилишича, бу вилоят ҳудудидан ўтадиган “Амур” федерал автойўлида икки автмобилнинг тўқнашиши натижасида 7 киши ҳалок бўлди. Тўқнашган автомобиллардан бирида 7 ўзбекистонлик бор экан, уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлган. Иккинчи автобилдаги хабаровскли ота ва қиз ҳам ҳалок бўлибди.

Хабарда миллати айтилмасдан ўзбекистонликлар ўлгани айтилса ҳам, ҳеч шубҳа йўқки, улар ўзбеклардир. Ҳар қандай одамнинг ўлими хабарни ўқиганларда салбий туйғу уйғотади, бунинг устига, ўлганлар миллатдошларимиз эканлигини қўшинг, салбий туйғулар, қайғуга айланади, турли саволлар уйғотади.

Автомобиллар инсон ҳаётида зеб-зийнат эмас, оддий кундалик эҳтиёжларни қондирадиган нарсга айланиб бўлгани сабаби, бундай автоҳалокатлар, минг афсуски, бутун дунё одамларининг мураккаб ҳаётидаги оддий воқеага айланиб бормоқда. Шундай бўлса ҳам саволлар чиқаверади.

Ўзбеклар, бир тарафдан, Ўзбекистонга сиғмай қолаётгани, иккинчи тарафдан, давлат қашшоқлиги туфайл, қўшни мамлакатларга кетишга мажбур бўлаётгани стихияли бўлиб қолаверадими? Миллионлаб ўзбеклар чет элларга кетаётгани миллий муаммога айланиб бўлди, нимага миллатнинг ўзи бу муаммо билан шуғулланмайди? Миллат сифатини йўқотиб бўлганимиз учун эмасми?

“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат Швецияда рус тилида чиқадиган “Марказий Осиё” журналида 1995 йилдаёқ миллионлаб ўзбеклар Россияга кўчишга мабур бўлишларини башорат қилар экан, бу жараён ҳукумат тарафидан бошқарилиши кераклиги урғулаган эди. Нега Ўзбекистондаги мавжуд ҳокимият ўзини бу жарёнларни кўрмасликка солмоқда? Нега бу муаммо билан шуғулланнишни ҳам ўйламаяпти?

Айлантириб келсак, бунга ҳам миллат сифатини йўқотган миллатнинг ўзи айбдор эмасми? Демак, миллатни қайтадан миллат қилиш асосий вазифаларимиздан бири эмасми?

Ҳа, саволлар кўп.