11 August 2014
21:11 - Ўзбек жамияти: Наманганда рашк туфайли бир одам ўлди, бошқаси 19 йилга қамалиб кетди

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан фуқаро Авазбек Ахмедов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми (Қотиллик) билан айбланиб, 19 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Правда Востока» газеатсида чоп қилинган мақолага кўра, Авазбек уйига улфатларини чақириб, зиёфат уюштирган. Ширакайф бўлиб қолгач, у улфатларига хотини Феруза билан жанжаллашиб қолганини айтиб, хотинидан нолий бошлаган. Улфатлардан бири - Ферузанинг собиқ қўшниси Илёс Авазбекнинг гапларига эътироз билдириб, аёлни мақтай кетади.

Бу гаплар Авазбекка ёқмади. У бу мавзуни ўзи кўтарган бўлса-да, ҳеч кимдан унинг оилавий ишларига аралашмасликни сўради. Можаро келиб чиқишини сезган ошналар Илёсни олиб, уй-уйларига тарқалди. Бироқ Илёс ортга қайтиб, англашилмовчиликка барҳам бермоқчи бўлди. Уй хўжайини уни яхши кутиб олмади: Авазбек ошпичоқ билан Илёснинг аввал қорнидан яралади, сўнг орқа томонидан иккинчи зарбани берди.

Яраланган Илёс ҳовлида ётиб, одамларни ёрдамга чақира бошлади. Бақир-чақирни эшитиб, қўшнилар чиқишди ва қонга беланиб ётган кишини кўриб, ваҳимага тушишди. Улар ёрдамга шошилишди, бироқ рашкчи Авазбек қўшниларига пичоқ билан таҳдид қилиб, ярадорнинг ёнига йўлатмади. Уни қуролсизлантиришга муваффақ бўлишди, бу жараёнда яна икки киши жароҳат олди. Илёсни шифохонага етказишди, бироқ афсуски, у ўша ерда ўлди” дейилади мақолада.