11 August 2014
20:42 - Ўзбекистонда Coca-Cola арзонлармиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан Чиқариш ва Рақобатни Ривожлантириш Қўмитаси маълумотига кўра, шу йилнинг сентябридан Coca-Cola заводи қатадан ишга тушади ва мазкур ичимлик нархи мўътадиллашади. Ҳозирда дўкон пештахталарида 9 500 сўм турган мазкур ичимликнинг 1,5 литрлик қадоқдаги тури нархи 4 000 сўмгача туширилади.

Дастлаб президент Ислом Каримнинг америкалик собиқ куёви Мақсудий томонидан мамлакатга олиб келинган Coca-Cola заводи бир неча йиллар коррупция маскани ва президентнинг Фуҳуша лақабли қизи Гулнора Каримнинг даромад келтирадиган нуқталаридан бирига айланди. Фуҳуша саҳнадан кетгач, завод маъмурияти жавобгарликка тортилиб, у қайта ишга туширилмоқда.