
Ўзбекистон ҳукумати қарори билан ташкил қилинган Тошкент Стоматология Институтига профессор Ниғмон Ҳабилов ректор этиб тайинланди. Бу одам шу пайтган қадар Тошкент Давлат Тиббиёт Академияси Стоматология факультети декани эди. Янги ташкил этилган институтга Академия ҳудудидан жой ажратилди.
Аёни замонда, яна ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Қўлёзмалар Институти тугатилди. Бу ердаги ноёб қўлёзмалар Тошкент Шарқшунослик институтининг омборига ҳарбийлар всоитасида ташиб олиб борилмоқда. Воқеа шоҳидларига кўра, макалатура сингари ташилаётган қўлёзмаларга жиддий зарар етиб, уларнинг аксарияти йўқ бўлиб кетиш арафасида. Илм-фан бутунлай ўлган, миллат мардикорлар подасига айланаётган мамлакатда бу билан бировнинг иши бўлармиди.