09 August 2014
18:41 - Россия Муcтафа Жамилўғли ва Рефат Чубаровдан кейин Чубаровнинг маслаҳатчисига ҳам Қримга киришни тақиқлади

Бу ҳақда Қримтатар Халқ Мажлисининг раиси Рефат Чубаровнинг ўзи Фейсбукдаги саҳифасида ёзда. Унинг айтишича, маслаҳатчиси Исмат Юксал Туркия туғилган қримтатарларидан, 1995 йили Қримга кўчиб келган, шу ерда уйланган. Унинг турмуш ўртоғи Гаяна Қримтатар Халқ Мажлисининг аъзосидир.

Исмат Юксал жамоатчилик ишлари билан турмуш ўртоғи ва 13 яшар қизи билан Киевга келиб, кейин уйига қайтаётганда рус ишғолчилари қурган Қрим-Украина чегарасида ушланган ва унга Россияга кириши 5 йилга тақиқлангани ҳақида қарор кўрсатилган, аммо қарор қўлига берилмаган. Ҳозир Қрим Россиянинг қўлида бўлгани сабабли, Исмат Юксал ўз ватанига киролмади

Маълумки, қримтатарларининг лидери Мустафа Жамил ўғли ва Қримтатар Халқ Мажлисининг раиси Рефат Чубаровга ҳам Қримга кириш тақиқланган. Ҳозир улар Киевда яшашади. Шубҳа йўқки, Исмат Юксал айнан улар билан учрашиш учун киевга борган.

Кўриниб турибдики, Путин режими Қримнинг Россия томонидан босиб олинишига қарши чиққан Қримтатар Халқ Мажлисидан қасд олиш йўлига ўтди. Мажлиснинг фаолияти феълан тўхтатиб қуйилган. Унинг сайтида охирги хабарлар июль ойининг ўрталарида қўйилган.

Минг афсуски, Турк дунёси ичида ҳам бирлик йўқ. Бу ерда асосий уйин бузувчи Ўзбекистон президанти, Ислом Карим. Турк Дунёси кучли мавқега эга бўлса эди, Путин у билан ҳисоблашишга мажбур бўларди.

Расмда – Мустафа Жамилўғли ва Рефат Чубаров (Мутафа аканинг орқасида) 24 июль куни Киевда Европарламент депутаталари билан учрашув пайтида. Бу расм Қримтатар Халқ Мажлиси сайтида берилган охирги хабардан олинган.