09 August 2014
16:32 -
Водийлик “Бирлик” Партияси фаолларининг Намангандаги йиғилиши тугади
Бу йиғилишни онлайн-репортаж шаклида ёритмоқчи эдик. Аммо, Ўзбекистон режими мобиль алоқаларни ҳам узиб қўйиб, бунга йўл бермади. Бўлган воқеалар ҳақида бундан аввалги хабаримизда қисқа хабар бор. Батафсил хабар, мажлисда олинган расмлар билан биргаликда бир неча соат ичида сайтимизга қўйилади. Онлайн репортажимизнинг сўнги хабари шундай бўлганди:
16:14 – Ниҳоят Наманган билан алоқа қилиб, “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят ва “Ҳаракат” мухбири Абдураҳмон Ташанов билан қисқача гаплашолдик. Маълум бўлишича, мажлис ўтказиш учн Наманган отелининг мажлислар зали кирага олинган ва пули тўланган экан. Аммо, бугун эрталаб меҳмонхона расмийлари МХХга имо ишора қилиб, келишувни бузганлар, пулни ҳам қайтариб бериб, бу ерда йиғилиш бўлмаслигини айтганлар.
“Бирлик” фаоллари ўта оператив шаклда яқиндаги бир кафенинг залини кирага олиб, бу ерда зиёфат маросими ўтказишга келишишган. Соат тахминан 14 яримларда Фарғона водийсининг уч вилоятидан келган 30 дан ортиқ “Бирлик” фаоли мажлис/зиёфат бошлади. Аммо, 35-40 минутлардан кейин бу ерга ўнлаб милиция ва МХХ ходимлари бостириб кириб, ҳаммани бу ердан ҳайдаб чиқаришди. Залда электрлар кесилди. Пули тўланган овқатларни ҳам ейишга имкон берилмади.
“Бирлик” фаоллари ташқарида яна ярим соатча мажлис каби суҳбатни давом эттирдилар. Кун тартибида белгиланган ҳамма масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Булар ҳақида мухбирларимиз тафсилотли хабар тайёрлашади, хабар “Ҳаракат” Агентлигининг сайтида, яъни сайтимизда эълон қилинади.
Нима бўлганда ҳам, Ўзбекистондаги каби шароитда 30 дан ортиқ “Бирлик” фаолининг мажлис ўтказолгани жуда катта воқеадир. Бу нарса яна бир марта кўрсатмоқдаки, демократик мухолифат етарлича самарали фаолият олиб бориши учун имкониятлар бор. Аммо, ўзбек зиёлилари жим, уларнинг на халқ на давлат тақдири билан иши йўқ. Ўзбекистонда ўртача ойлик, қозоқлардан 8-10 баравар кам ҳолга тушгани билан ҳам, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам ойлик олиши билан ҳам.
“Бирлик” Партияси ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг касаллигига диагноз қўйди. Уларни даволаш ва тузатишни ҳам “Бирлик”, фақат “Бирлик” қилолади. Ўзбек халқи ҳозирги аянчли аҳволдан чиқишни истаса, “Бирлик” Партияси атрофида бирлашишдан бошқа йўли йўқ.