
Оламнинг саноқли энг тоза одамларидан бири Гуржистон собиқ президенти Михаил Сакакашвилини қамоққа олиш ҳақида суд қарори чиқди.
Оламнинг энг нопок ноодами Ислом Каримов ҳамон Ўзбекистон президенти.
Дунё оёғини яламоқда.
Бир олишда қарийб ярим миллиард пора олган.
Ўзбекистон сўмида эмас долларда! Тағин Европадан!
Қизи олган дейсизми?!
Қизи олганми, ўзи олганми?!
Агар Ислом Каримов рухсат бермаса четдан бориб Чойхона очиб кўрингчи?!
Очолмайсиз!
Чойхона нари турсин, ўз уйимга боролмаяпманку!
Европанинг кўп давлатларида жиноят иши очилганмиш.
Бечора Европа!
Каримов нари турсин қизининг мушугига ҳам пишт деёлмади.
Сичқонларимиз мушугингизга қурбон, бизга манфаат бўлса бас дейишмоқда.
Маза-маза, ота қизларнинг мушукларига мазза.
Улар дунёни мушукларига сичқон қилиб қўйганлар.
Бечора Европа!
Бугун Путиннинг мушугига пишт демоқчи эмас, Қримни олдириб қўйди.
Бечора Европа!
Қачон манфаатни худо дейишни қўясан?!
Қачон тўясан!
Агар Адолатни - Ҳақни худо деб билмасанг Европани ҳам олдириб қўясан!
Дунё ақлдан озганга ўхшайди. Жанозага борган ўз дардига йиғлайди дейишади.
Михаил Сакакашвили қолиб ўз дардига йиғлаябди деманг, озроқ сабр қилинг!
Мустабид Каримовга 25 йилдан ортиқ сабр қилдингизку!
Керак бўлса қиёматгача сабр этасиз ва қиёматда жаҳаннамга кетасиз.
Ўттиз миллиондан ортиқ халқ бўлиб, бир манфур кимсани бошга қўйиб, оёғига худо деб сажда қилаётганлар беш вақт эмас, беш минг марта номоз ўқиса ҳам Жаҳаннамнинг сақаридан жой олмаслигига заррача гумон йўқ.
Каримовнинг ўзини эмас, оёғини худо деб билмоқдасиз, изига сиғинмоқдасиз! Изи худо бўлса, оёғи худо бўлса оёғидан юқорини худодан ҳам баланд деб биласиз! Мунофиқликка қаранг, яна унинг ўлимини кутасиз. Нега ўлмаябди деб Худодан норози бўлганлар ҳам кўп орангизда.
Ўттиз миллионлик халқ бўлиб-а?!
Бир ҳовучгина чечен дунё мушугига пишт деёлмаган Россияни титратди. Дунё уларни қўллаб, озодлик учун курашганларни Московга террорчига чиқариб бермаса чеченлар озод бўларди. Дунёнинг бошига бу кунлар тушмасди.
Афсуски, дунё ақлдан озган.
Бир ҳовучгина уйғурлар миллиардлаб халқи бор Хитойга қарши курашмоқда. Дунё уйғурларнинг озодлик курашини ҳам қўлламаябди. Бу учун ҳам дунё кунлардан бир кун пушаймон бўлади.
Сиз-чи, ўттиз миллиондан ошган эл, бир номарднинг ўлимини кутаяпсиз.
Нақадар жирканчлик! ! !
Аввало Каримов ўладими, бошқа ўладими буни Худо билади. Қолаверса Каримов ўлигини ҳам президент деб ўлимидан аввал фармон чиқарсачи?!
Сиз нима қиласиз?!
Сиз қиёматгача сабр қиласиз?!
Дунё сабр қилади, оёғини ялайди, пора беради!
Навбатдаги ноқонуний президентлик муддати тугаябди, аллақачон яна номаълум муддатга узайтирди. На Сиз,на дунё миқ этдими?! Йўқ!
Этмайсиз ҳам, сабр қиласиз. . .
Ислом - зулмга сабр эмас, курашга сабр!
Инсоният ақлдан озганга ўхшайди.
Дунё хоинларга қолди.
Ўзбекистонга Ўзбекистон хоини хон!
Афсуски, Грузия-- Гуржистонда ҳам бугун аҳвол шундай.
Гуржи халқига не бўлди?!
Туркманистонда ёниб кетган уйга Ўзбекистон бўлди дейишади. Бирон машина автоҳалокатда яроқсиз ҳолга келса, бу машина Ўзбекистон бўлди дейишади. Бирор мол ҳаром ўлса, бу шўрлик мол Ўзбекистон бўлди дейишади. Хуллас, Ўзбекистон барча бахтсизликлар тимсоли.
Афсуски, Гуржистон ҳам, Жаҳон ҳам Ўзбекистонга айланмоқда.
Инсоният ўзбекка айланмоқда.
Дунё ақлдан озганга ўхшайди!
Машҳур Гуржи ёзувчиси Нодар Думбадзенинг "Абадият қонуни" романи қаҳрамонларининг бир суҳбатини кўп эслайман. Газета ўқиётган кишидан ҳамроҳи сўрайди:
- Дунёда нима янгиликлар бор экан?
- Футбол бўйича фалон бўлибди, - деган мазмунда жавоб беради.
- Шу ҳам янгилик бўлдими, - дейди ҳамроҳи.
Бугун ўзбеклар аллақандай футбол судясини Миллат қаҳрамони деб билиб ўзини овутмоқда. Бундай ўйинлар ҳам ўрнида керак. Аммо нашавандлик даражасига чиққани даҳшатли!
Героин ҳам ақлан, ҳам жисмонан ўлдирса, Ўйинлар жисмонан кучли қилгани билан ақлан, руҳан ўлдиради. Олди-қочди ўйинлар инсониятнинг руҳий хасталигига айланди.
Кўпчилик Абдулла Қодирийни ўқимайди, сариқ чақага қиммат тўпдан кўзини узмайди. Ҳеч ким мустабидга қарши мардона курашган, ўлдирилган Шовруқ Рўзимуродни билмайди. Аксарият Кремл мустабидлигига қарши мардона чиққан Михаил Cакакашвили тақдирига бефарқ, билмайди ҳам.
Инсоният ўзбекка айланмоқда.
Дунё ақлдан озганганга ўхшайди.
Баҳори йўқ, қиши бордир ўзбекнинг,
Калласида иши бордир ўзбекнинг.
Тирик эдинг, аҳил эдинг ўлдингми,
Гуржи, бугун сен ҳам ўзбек бўлдингми?!
Бирин ёқсанг бари парво қилмайди,
Борин ёқсанг бири парво қилмайди.
Эрни ноэр, ноэрни эр билдингми,
Гуржи, бугун сен ҳам ўзбек бўлдингми?!
Майдон қолиб танладингми ялоқни,
Одил қолиб танладингми олчоқни?!
Озодликдан сарқитни хуш билдингми,
Гуржи, бугун сен ҳам ўзбек бўлдингми?!
Гуржи итлар қопаябди мардингни,
Номард эмас, мард тушунгай дардингни.
Кремлга - Сталинга келдингми,
Гуржи, бугун сен ҳам ўзбек бўлдингми?!
Титраганди замин ҳақ деб чопгандинг,
Наҳот қўйсан, Йўлбарс пўстин ёпгандинг?!
Содиқ қолиб хоинни бош билдингми,
Гуржи, бугун сен ҳам ўзбек бўлдингми?!
Сотқинларни тўрлатган эл ўлади,
Улуғларин хўрлатган эл ўлади.
Тирик эдинг, курашардинг, ўлдингми,
Гуржи, бугун сен ҳам ўзбек бўлдингми?!
6 август 2014 йил