08 August 2014
01:24 -
Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон транскоридори яратиш лойиҳаси қоғозда қолиб кетмайдими?
Шу йилнинг 6 августида Уммон пойтахти Маскатда Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон транскоридорини ташкил этиш бўйича ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашув ўтказилиши, унда қатнашиш учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси учрашувга жўнаб кетаётганини 4 августда хабар қилгандик.
2011 йилнинг апрелида Туркманистонда мазкур лойиҳани яратиш бўйича Меморандум имзоланганини ҳам билдириб, 3 йил аввал Меморандум имзоланганига қарамасдан, амалий иш бошланмаган эканми, демак, ҳали ечилмаган, бали ечилмайдиган сиёсий муаммолар борлигини тахмин қилган эдик.
Кеча Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот воиталари тарқатган қисқа хабарга кўра, бизнинг тахминимиз тўғри чиққан. Маскатда йиғилган 4 мамлакатнинг вазирлари яна битта Меморандум имзолаш билан чекланишибди. Унда айтилишича, бу учрашув минтақалараро муносабатларни ривожлантиришда муҳим босқич бўлган эмиш ва бу тўрт мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига катта импульс берармиш.
Хуллас, кўриниб турибдики, Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон транскоридорини яратиш лойиҳси бўйича олға силжиш йўқ. Балки, бўлмас ҳам. Очиғини айтса, дейди мухбиримиз, Эрон каби эртаси нима бўлиши ҳам номаълум бўлган исломий давлат билан биргаликда жиддий лойиҳа яратиш устида ўйлашнинг ўзи ножиддийликдир.