08 August 2014
10:33 - Андижонда “Бирлик”чи Мусажон Бобожон таъқиб остида

“Бирлик” Партияси ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Андижон вилояти ташкилотларининг раиси Мусажон Бобожонов миршаблар таъқиби остида экани ҳақида хабар олдик. Мухбирларимизга кўра, Андижон вилояти Марҳамат туманидаги «Ювош» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро III-гуруҳ ногирони Шаҳноза Мирзахонованинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилган Мусажон Бобожонов коррупциянинг халқаларидан бирига талофат етказган чоғи унга нисбатан таъқиблар тўхтамаяпти.

Хусусан, мухолифатчини туман ИИБга чақиришган миршаблар унга нисбатан провакация ҳозирлаб, уни жавобгарликка тортишмоқчи бўлишган. Уни давлат муассасалари шаън ва қадр-қимматини топташда айлаб, жавобгарликка тортиш режлаштираётганини айтишган. Кўрнишидан Бобожонвга ҳам “Исроил Ризаев сценарийси”ни қўллашмоқчи.