06 August 2014
07:07 -
Арманиларнинг миллий рамзи ҳисобланадиган Арарат (Ағри) тоғи Туркияда эканлигини биладиганлар борми?

Ҳамма ҳам билмайдики,арманиларнинг миллий рамзларидан бири ҳисобланадиган Арарат тоғи айнан ўша Ағридир. Арманилар Туркия билан чегарадош тоғларидан бирида Ағри (Арарат) чўққисини тамоша қиладиган майдонча яратишган. Улар ўша ерга келиб, хўрсиниб-хўрсиниб миллий рамзлари бўлган тоғ чўққисини кўриб кетишади. Улар фақат кўриб кетишмайди, уларнинг тарихий орзуси - Ағрини қайтадан қўлга олиш ва Араратга айлантиришдир.
Тушуниш керакки, ҳозир арманиларнинг Озорбайжон билан Тоғли Қорабоғ учун олиб бораётган урушлари – Ағри учун курашнинг бир парчасидир холос.