
Одам организмининг ривожланишида, уни даволашда ҳам муҳим роль ўйнайдиган ва ўзбекчада пишмаган ҳужайра (рус тилида - стволовые клетки) деса бўладиган модда яратиш бўйича дунё олмларини қойил қолдирган мақола эълон қилган бир гуруҳ япон олимларидан бири Йошики Сасаи кеча ўз-ўзини осиб ўлдирди. Чунки, мақола эълон қилинар-қилинмас уни сохталикда айблаганлар чиқди ва тез орда айнан шундай эканлиги маълум бўлди.
Associated Press агентлигининг бу ҳақдаги хабарида айтилишича, 52 ёшли Йошики Сасаи ўз соҳаси бўйича Япониянинг етакчи олимларидан бири эди. У ўлими олдидан ёзиб қолдирган хатида қилган ишидан уялганини ҳам ёзибди. Кўринишидан, у сохта мақола эълон қилишда иштирок этишдек шармандачиликка чидай олмаган.
Ҳар қандай одамнинг ўз жонига қасд қилишида, ўта тушукинликка тушиш билан бирга, баъзан, олийжаноблик белгилари ҳам бор. Йошики Сасаини жонига қасд қилиш йўлига олижаноблиги ҳам тортгани шубҳасиз.
Минг афсуски, бизнинг Ўзбекистонда олийжаноблик қолмаяпти. Балки, бу яхши нарсадир, чунки, олижаноблик бўлса, ўзбеклар ўз-ўзини осиб битирмайдими?
Мана, баъзи мисоллар.
1. Ўзбекистон президенти Ислом Карим йиллардан бери мамлакат иқтисоди жаҳонда мисли кўрилмаган даражада ривожланиб бораётгани, ўзбеклар ҳамма ҳавас қиладиган даражада яхши яшаётганини гапириб келарди. “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги иқтисодимиз чўкаётгани, иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, ривожланган мамлакатларни қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистонда 2005 йилда 5,5 баравар орқада бўлсак, ҳозир 8-10 баравар орқада эканлигимизни, яқинда бу фарқ 20-30 бараварга чиқишини кўрсатиб берди. Демак, ўртача ойлик бўйича ҳам қозоқлардан ҳозироқ 8-10 баравар орқадамиз, яқинда 20-30 баравар орқада қоламиз. Қозоқ дворниклари ўзбек профессорларидан кўп ойлик олишмоқда. Давлат Бюджети чет элларда ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланмаган ҳолда мардикорлик қилаётганларнинг оила тебратиш учун уйига юбораётган пули ҳисобига оёқда турибди. Бундай шармандагарчилик очиқлангандан кейин Ислом Карим ўзини ўзи осиши керакмасми? Керак, акс ҳолда бу ишни вақти келиб ўзбек халқи қилади.
2. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат тарафидан пешонасига сотқинликнинг замонавий рамзи сифатидаги “53-54” рақамлари тамғаланган Салай Мадаминни олайлик. У Тошкент марказидаги бир уйдан Ислом Каримнинг ваъдаси билан 53-54 номерли иккита квартира олиш учун бор-йўғи 10 ой аввал ўзининг ҳам иштирокида тузилган, шу қисқа вақт ичида мажуд коммунистик тузумни жар ёқасига олиб келган ва Ўзбекнинг тарихидаги биринчи миллий-озодлик ҳаракати бўлган “Бирлик” халқ ҳаракатини Ислом Каримнинг чўнтак ташкилотига айлантиришга уринди.
У ўз ишининг тўғрилигини оқлаш мақсадида, Абдураҳим Пўлат лидерлигида ўтказилаётган “Бирлик”нинг оммавий намойишларини назарда тутиб, “митинг қилиш кўча чангитишдир” дейишгача борди. “Эрк” партиясини тузиб кўрди, эплай олмади. Ислом Карим уни бир марта ишладиладиган нарсадек ишлатиб улоқтиргач, чет элга чиқволиб ҳам бирон нарса қилишни эплай олмади. 3-4 йил аввал унинг бошчилигида чет элда, яъни халқдан узоқда қанайдир оламшумул “Ўзбекистон халқ ҳаракати” тузилди. Ҳеч нарса қилолмаган бу ташкилотда ҳозир унинг бир ўзи қолди. Бундай шармандаликдан кейин, одамда олийжанобликнинг уруғи бор бўлса ҳам, ўз-ўзини осиш вақти келмадими? Келди, бу иш ҳозир қилинмаса, уни вақти келиб ўзбек халқи қилади.
3. Ўзини Жаҳонгир Муҳаммад дейдиган Жаҳонгир Маматни олайлик. У 1991 йил 30 сентябрь куни Ўзбекистон Олий Советининг сессиясида Ислом Каримни дунёдаги энг оғир сўзлар билан танқид қилди. Аммо, бир ҳафтадан кейин телеэкранлар орқали чиқиш қилиб: “Мен билмаган эканман, Ислом ака кеча-кундуз ухламасдан халққа хизмат қилаётган эканлар” дейишгача борди. Шармандалик! Аммо, у ҳам тезда Ислом Карим томонидан орқасига тепиб отилди. Чет элга қочволиб, ўзича мухолифатчилик қилишга уринди. Аммо, Америка Овози радиосига ишга киргач, мухолифатчиликни унутди, “Ҳаракат” сайтида унинг қизи “мухолифатчининг қизи” деб тилга олинганда, “мен мухолифатчи эмасман” деб исён қилди ва мухолифат билан алоқаларини узди. Бир оздан кейин уни Америка Овози ҳам бир тепиб улоқтирди. Энди у яна мухолифатчи. Бундай шармандаликлардан кейин одам одам бўлса ўзини осиши керакмасми? Керак, акс ҳолда бу ишни ўзбек халқи қилади.
4. Ўзини давлат арбоби ҳисоблайдиган собиқ Адлия вазири, Ўзбекистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси Муҳаммадбобир Маликга ўтайлик.
У Адлия вазири сифатида 1991 йил сентябрь ойида Ислом Каримнинг буйруғи билан, ўзининг кейинчалик Вашингтондаги турли йиғилишларида айтишича, топширилган ҳужжатларини очиб ҳам қарамасдан, “Эрк” партиясини рўйхатдан ўтказди. Бироқ, айнан ўша кунларда Ўзбекистон режими “Бирлик” халқ ҳаракатининг қурултойини ўтказишга ҳам рухсат бермади. Сентябрь ойининг ўрталарида “Бирлик” ўз қурултойини қўшни Қозоғистоннинг Черняевка посёлкасида, Абдураҳим Пўлатнинг қариндошини ҳовлисида ўтказишга мажбур бўлди ва кейин рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларини Адлия вазирлигига топширди.
Гўёки бизда демократия борлигини кўрсатиш учун бўлса керак, Ислом Карим “Бирлик”ни ҳам рўйхатга олиш ҳақида Муҳаммадбобир Маликга буйруқ берди. Аммо, битта кичкинагина қўшимча билан: “Бирлик” сайловларда иштирок этолмаслиги керак. Чунки, Ислом Карим жуда яхши билардики, ҳар қандай сайловларда, улар қанчалик нодемократик шаклда ўтказилмасин, “Бирлик” ғалаба қозониш кучига эга эди. Айнан шу буйруққа бўйсунган вазиримиз қарор чиқарди: “Бирлик” халқ ҳаракати рўйхатга олинсин, аммо у сайловларда иштирок этолмаcлигига эътибор берилсин.
Эй саводсиз Адлия вазири, биронта ташкилотнинг сайловда иштирок этиш ҳаққи бор-йўқлигини сен эмас, давлат конституцияси белгилайди. Ўша пайтдаги Конституцияга кўра эса, “Бирлик” халқ ҳаракати ҳар қандай сайловда иштирок этоларди. Муҳаммад Бобир Малик деганлари шуларни ҳам билмасмиди? Шундай одамдан ҳуқуқчи чиқишига ишонасизми? Бундайлардан сотқин масхарабозлар чиқади, холос.
Кейин “Бирлик” партияси ҳам тузилди. Аммо, Муҳаммадбобир Малик «“Бирлик” халқ ҳаракати» билан «“Бирлик” партияси» бир хил номга эга дея, уни рўйхатдан ўтказмади. Ваҳолангки, бу икки ташкилотнинг ними бир хил эмас, биринчисининг номи - “Бирлик” халқ ҳаракати, иккинчисиники – “Бирлик” партияси. Бу саводсиз Адлия вазирининг аҳмоқона мантиғидан келиб чиқсак, “Шарқ юлдузи журнали” билан “Шарқ тароналари фестивали”нинг номи бир хил, чунки иккаласида ҳам “Шарқ” сўзи бор.
Кейин, “Бирлик” партияси бу масала бўйича Ўзбекистон Олий Судига мурожаат қилди. Суднинг 1992 йил апрель ойида бўлган мажлисида Абдурҳам Пўлат бу нарсаларни судги тушунтиргач, судья ва унинг маслаҳатчилари шунчалик ҳайрон бўлишдики, Муҳаммадбобир Маликни судга чақириш ҳақида қарор чиқаришди. Ислом Каримнинг буйруғи билан дарҳол судья "касал бўлиб қолди", бошқа суд мажлиси чақирилмади ҳам. Демак, ахир бир кун бу судни давом эттириш керак бўлади.
Ҳозир бу саводсиз ҳуқуқчи Муҳаммадбобир Малик АҚШ Давлат Департаментида ўзбекчадан дарс бериб кун кўрмоқда. У ердан чиқадиган америкалик дипломатлар ҳам саводсиз бўлиб чиқаётган бўлса ажаб эмас. Бу америкаликларнинг иши, аммо тилга олинган шармандагарчиликлари ҳаммага маълум бўлгандан кейин, ҳуқуқни билмайдиган ҳуқуқчи Муҳаммад Бобир Малик япониялик олим каби олийжаноблигини кўрсатиши ва ўзини осиши керакмасми? Керак, акс ҳолда бу ишни ўзбек халқи қилади.