05 August 2014
23:23 -
Сил касалликлари шифохонасининг эски биносини ёш болалар ёқиб юборди, улар катта бўлганда нималарни ёқишади?
Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги нотурар-жой биноларидан бирида ёнғин содир бўлиб, Республика болалар сил касалликлари санаторийсининг эски, фойдаланилмаётган биносининг биринчи қавати ёниб кетди. Ёнғин натижасида 250 метр квадрат майдонда том ва шифт қисмлари жиддий зарарланди.
Вазирликка кўра, ёнғин ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида содир бўлган ва инсоний талофатлар йўқ. Аммо, бундай бинонинг қаровсиз қолдирилгани қизиқ.
Ўзбекистон иқтисодининг Қозоғтстондан орқада қолиш даражаси ортиб бораверса, бир неча йилдан кейин бизда Украинадаги каби воқеалар бошланиши шубҳасиз. Бугун ташландиқ бинони ёққан болаларимиз катта бўлиб, тўғри келган нарсани ёқадиган бўлиб кетишмайдими?