05 August 2014
22:27 - АҚШ элчилигининг Консуллик бўлими виза беришни қайта йўлга қўйди
АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилигига кўра, АҚШ Давлат Департаменти консуллик ишлари бюроси визалар тизимидаги техник муаммоларни ҳал этиш қилди жаҳон бўйлаб кечиктирилган АҚШ визаларнинг аксариятини талабгорларга етказди. «Ҳозирда тизимни олдинги тўла қонли фаолият даражасига қайтариш устида иш олиб бормоқдамиз», – дейилади элчилик хабарномасида.

АҚШ консулларига кўра, айни пайтда визалари маъқулланган мурожаат этувчилар ўз визалари тайёр бўлишини бир ҳафта кутишлари керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой охирида АҚШ Давлат Департаменти консуллик ишлари бюроси паспорт ва визалар тизимида техник муаммолар кузатилгани сабабли виза беришни дунё бўйича вақтинча тўхтатганди.