04 August 2014
21:24 - Абдулазиз Комил Уммонга кетмоқчи
Шу йилнинг 6 августида Уммон пойтахти Маскатда Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон транскоридорини ташкил этиш бўйича анжуман ўтади. Шу муносабат билан тўрт мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Маскатга йиғилмоқда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси учрашувга эртага жўнаб кетади.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилнинг апрелида Туркманистонда мазкур лойиҳани яратиш бўйича Меморандум имзоланганди.

Кўринишидан, 3 йил аввал Меморандум имзоланганига қарамасдан, амалий иш бошланмаган, ҳали ечилмаган, бали ечилмайдиган, сиёсий муаммолар бор. Акс ҳолда, ташқи ишлар вазирларининг эмас, бу лойиҳани амалга оширадиган вазирликлар вакилларининг учрашуви ташкил қилинган бўларди.